Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусда сайловдан сўнг катта намойишлар бошланди (видео)

Беларусда сайловдан сўнг катта намойишлар бошланди (видео)

Фото:«24 канал»

Маълумки, кеча 9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтган ва дастлабки натижаларга кўра, амалдаги президент Александр Лукашенко деярли 80 фоизлик овоз билан ғалаба қозонгани айтилганди.

Дастлабки натижалар чиқиб, сайлов участкалари ёпилгач, мамлакатда намойишлар бошланди.

Nexta Live Телеграм канали маълумотига кўра, пойтахт Минскда кучишлатар тизимлар ва намойишчилар ўртасида кучли тўқнашувлар содир бўлган. Ҳатто шаҳарда кучли портлаш овозлари эшитилгани ва отишма содир бўлгани айтилмоқда.

Лукашенконинг асосий рақиби - Светлана Тихановская кучишлатар тизим вакилларини халққа зўравонлик қилмасликка чақирган. Оддий уй бекаси бўлган Тихановская экзит-полга кўра 6,8 фоиз овоз олган. 

Маълумки, «Европанинг сўнгги диктатори» дея аталадиган Лукашенко мамлакатни 1994 йилдан буён узлуксиз бошқариб келади. Бу сафар у олтинчи муддатга президентликка сайланмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг