Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Яқин Шарққа атом сувости кемасини жўнатди

АҚШ Яқин Шарққа атом сувости кемасини жўнатди

Фото: Daily Mail

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарққа USS Georgia атом субмаринасини жўнатиш, шунингдек, Abraham Lincoln самолётлар ташувчи кемасини йўналтиришни тезлаштиришга буйруқ берди. Бу ҳақда Пентагон Остин ва Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ўртасидаги телефон суҳбати якуни бўйича хабарида маълум қилди.

Айтилишича, USS Georgia сувости кемаси бошқарилувчи ракеталар билан таъминланган. Abraham Lincoln авиаташувчиси эса минтақага F-35C қирувчи самолётлари билан боради. Қўшимча қилинишича, USS Theodore Roosevelt авиаташувчиси айни пайтда Яқин Шарққа етиб келган.

Остин ва Галант Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва Исроил ҳудудини ҳимоялаш масалаларини муҳокама қилишган. Таъкидланишича, Остин ўз иттифоқчисини ҳимоя қилиш учун АҚШ барча зарур қадамларни ташлашга шайлигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг