Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ охирги етти йилдаги энг йирик эвакуацияга тайёрланмоқда

АҚШ охирги етти йилдаги энг йирик эвакуацияга тайёрланмоқда

Икки ҳафта аввал 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ва катта талофат етказган «Ҳелен» тўфонидан сўнг, АҚШга яна бир кучли бўрон яқинлашмоқда.

«Милтон» тўфони кучайиб, 5-тоифага айланган. Флорида штати охирги етти йил ичидаги энг йирик эвакуацияга тайёргарлик кўрмоқда.

Sky News маълумотига кўра, Миллий тўфонини кузатиш маркази янги прогноз чиқарди. Унга кўра, Мексика кўрфазидан 285 км/соат тезликдаги шамол билан ҳаракатланаётган тўфон Орландога қадар етиб бориши кутилмоқда.

Шунингдек, синоптиклар минтақа тарихидаги энг баланд, 2,4–3,6 метргача бўлган тўлқинлар ва кенг кўламли тошқинлар ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу табиий офат икки ҳафта аввалги ҳалокатдан зарар кўрган ҳудудларни яна қайта ураб олиши ва ўша зарарни янада оғирлаштириши мумкин.

Флоридада фавқулодда ҳолатлар бошқармаси директори Кевин Гатри аҳолини 2017 йилги Ирма тўфонидан кейинги энг йирик эвакуацияга тайёргарлик кўриш ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг