Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яшил» энергетика биринчи марта кўмирни ортда қолдирди — АҚШ

«Яшил» энергетика биринчи марта кўмирни ортда қолдирди — АҚШ

Фото: Ferra

АҚШ тарихида биринчи марта шамол ва қуёш каби тикланувчи энергия манбаларидан кўмирга қараганда кўпроқ электр олинди.

Ember таҳлил маркази ёзишича, 2024 йилда АҚШ энергетика соҳасида кўмирнинг улуши кескин пасайиб, 15 фоизни, шамол ва қуёш энергиясининг умумий улуши эса 17 фоизни ташкил этди.

Қуёш энергияси АҚШ энергетикасининг энг тез ўсаётган манбасига айланиб, янги ўрнатилган жами қувватларнинг 81 фоизи унга тўғри келди. 2024 йилда қуёшдан олинган энергия ҳажми рекорд даражада ошди — 31 ГВт.

Ўтган йили мамлакатда қуёш панелларини ишлаб чиқариш 190 фоизга ошди, эътиборли томони, бу соҳа етакчилиги анъанавий нефт-газ маркази — Техас штатига тўғри келди.

Шамол энегетикаси гарчи ўсиш суръатлари бўйича қуёшдан ортда қолаётган бўлса-да, 2024 йилда тикланувчи энергиянинг энг кўп қисмини ёки мамлакат энергиясининг 10 фоизга яқинини таъминлади.

Шу тариқа қуёш ва шамол тандеми кўмирни ортда қолдирди, ҳолбуки, 2018 йилда кўмир бу «яшил жуфтлик»ка нисбатан уч баравар кўп энергия берганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг