Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлик раҳбарияти, IT Парк делегацияси ва Astana Hub ўртасида учрашув ўтказилди

Вазирлик раҳбарияти, IT Парк делегацияси ва Astana Hub ўртасида учрашув ўтказилди

Шерзод Шерматов бошчилигидаги вазирлик, IT Парк делегацияси ва Astana Hub компания-резидентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Astana Hub резидентларининг Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтириши бўйича амалий режалар муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида жаҳон миқёсида талабаларни рекрутинг (ишга таклиф қилиш) билан шуғулланаётган мустақил мутахассисларнинг фаолиятини ташкил қилишга йўналтирилган «Oquda» компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилди. Компания раҳбари Ўзбекистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадини айтиб ўтди.

Шундан сўнг технологик ва жорий қилиш консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган «Maxinum Consulting Group» компанияси билан музокара олиб борилди. Мазкур компания билан Ўзбекистон IT соҳасида илк қадамларини қўяётган мутахассисларни менторликка жалб қилишга келишилди.

Ўз навбатида, «MyBuh.kz» компанияси билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида унинг филиалини очиш ва IT Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиказишга келишилди. «MyBuh.kz» компанияси тадбиркорларга бухгалтерия соҳасида автоматлаширилган сервисни тақдим этади.

Маълумотларни таҳлил қилиш ва уларни визуаллаштириш хизматларини кўрсатаётган «Datanomix» консалтинг компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонлик компаниялари учун семинар ўтказилиши белгиланган.

Aвтотураргоҳлар учун ақлли ечимларни тақдим етаётган «Parqour» компанияси Ўзбекистонда ўз филиалини очиб, қатор лойиҳаларда ғолиб деб топилди. Улар билан музокаралар олиб бориш натижасида IT Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиказишга келишилди.

Томонлар келгусида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик IT компанияларни миллий ва халқаро бозорларида қўллаб-қувватлаш ва биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида IT Парк ва  Astana Hub ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини билдиришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг