Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Тарбиявий ўйинлар болани таълимга қизиқтиришга хизмат қилади» (видео)

«Тарбиявий ўйинлар болани таълимга қизиқтиришга хизмат қилади» (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Таълим тизимида бугунги кунда янгиликлар кўпайиб бормоқда. Ўзгариб бораётган замон билан ҳамнафас дарслик-қўлланмалар босмадан чиқарилмоқда.

Хусусан информатика фанига жорий йил дастурлаш тили ҳақидаги мавзулар киритилишини сўзимизнинг исботи ўлароқ кўрсатишимиз мумкин.

Дарсликларда янги мавзулар киритилиши ўз-ўзидан бу янгиликдан ўқитувчиларни хабардор бўлиши кераклигини англатади. Халқ таълими вазирлиги мана шундай ташаббус билан чиқди.

2021 йилнинг 1 декабрь санасидан бошлаб жойларда информатика ва ахборот технологиялари  фани ўқитувчиларини С++ ҳамда Scrach дастурлаш тили бўйича малака ва кўникмаларини ошириш  курслари ўтиб келинмоқда.

«Хabar.uz» мухбирлари малака ошириш курслари билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида бўлди.

«Бугунги кунда вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳар мактабларидан 15 нафардан ўқитувчиларни танлаб олиб, дастурлаш тиллари бўйича ўқитиб келмоқдамиз. С++ дастурлаш тили бўйича 144 соат, Scrach дастурлаш тилидан 72 соат дарслар ўтилиши белгиланган. Биз уларни қайси дастурлаш тилига ўқишларини белгилаб бермаганмиз, балки кўнгилли равишда ушбу курсларга ёзилган. Scrach дарсларини Халқ таълими вазирлиги томонидан қайта ўқитилган ўқитувчиларимиз, С++ дастурлаш тили курсларидан эса BePro IT Academy томонидан махсус танлаб олинган тренерлар таълим бермоқда. Биз албатта бу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Кейинги йилдан бошлаб бошқа дастурлаш тиллари бўйича ҳам тизимли дарслар ташкил этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик»,—дейди вилоят ХТБ АКТ бўлими бошлиғи Шойимов Асомиддин.

Таъкидланишича ҳар бир мактабларда икки нафардан информатика ва ахборот технологиялари  фани ўқитувчилари бўлиб, уларнинг ҳар иккаласи ҳам малака ошириш курсларида ўқиб келмоқда. Дастурлаш тилларини ўқиш даврида янгилик яратишга уринган ўқитувчилар ҳам йўқ эмас. Термиз шаҳар 21-умумтаълим мактаби Информатика ўқитувчиси Шаҳноза Имомова  шулар жумласидандир.

«Мен Scrach дастури ёрдамида болалар учун «Карра жадвали»ни яратдим. Бунда экранга кўриниб турган мушукча чапга ва ўнгга ҳаракатланади ҳамда ҳаракат давомида карра жадвали янгиланиб боради. Болага билим беришнинг бу каби усули самарали натижа кўрсатади деб ўйлайман. Ўйин орқали билим бериш болани нафақат зерикишига йўл қўймайди, балки унинг диққатини тортишга ҳам восита бўлиб хизмат қилади. Болани тарбиявий ўйинлар билан таълимга жалб қилиш ёш авлод келажаги учун энг яхши танлов деб ўйлайман», — дея тушунтирди ўқитувчи.

Маълумот  учун бугунги кунда Сурхондарё вилоятидан 450 нафар ўқитувчилар малака ошириш дарсларида қатнашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг