Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АКТ вазирлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

АКТ вазирлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди

Фото: АКТ вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» мавзуидаги давра суҳбати ўтказилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Ж.Махсудов иштирокчиларни Она Ватанимиз истиқлолининг 30 йиллиги билан самимий қутлаб, ўтган давр мобайнида вазирлик томонидан телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ва IT-соҳага малакали кадрларни тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, қўлга киритилган ғалабалар ҳақида қисқача маълумот берди.

Тадбирда қатнашчилар томонидан Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиш тарихи, ўтган 30 йил давомида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар, айниқса, сўнгги беш йил ичида қўлга киритилган ютуқлар, шу кунларда бутун мамлакат бўйлаб мазкур сана муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори остида ўтказилаётган тадбирлар, Ўзбекистондаги маънавий-маърифий ишлар, истиқлол даврида ижодкорларга, хусусан ёзувчи ва шоирларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва адабий жараёнлар тўғрисида маърузалар қилинди.

Шоирлар Фахриддин Ҳайит, Абдумажид Азим ҳамда Фароғат Худойқуловлар ўзларининг Ватан, мустақиллик, инсонийлик, меҳр-оқибат тўғрисидаги шеърларини ўқиб эшиттирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг