Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёш чегарачилар» лицейига бўш вакансиялар эълон қилинди

«Ёш чегарачилар» лицейига бўш вакансиялар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига ўқитувчиларни танлов асосида ишга таклиф қилади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сонли «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тасарруфида Сурхондарё вилоятида «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 3 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни ишга таклиф қиламиз.

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига «Темурбеклар мактаби»нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади.

«Ёш чегарачилар» лицейи ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:

  • ўқитувчилар учун - 5 баробар;
  • психолог учун - 3 баробар;
  • ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари — 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейида ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:

-она тили ва адабиёти;

-рус тили ва адабиёти;

-тарих;

-инглиз тили;

-физика;

-астрономия;

-алгебра;

-геометрия; 

-кимё;

-биология;

-география;

-маънавият асослари;

-давлат ва ҳуқуқ асослари;

-жисмоний тарбия;

-информатика ва ахборот технологиялари;

-чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик.

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодларга қуйидагилар талаб этилади:

  • таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан ўз фанини ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича сертификат;
  • Хорижий тилни билиш даражасини аниқловчи сертификат IELTS ёки ДТМ;
  • таълим йўналиши бўйича чоп этилган илмий мақолалар рўйхати;
  • илмий ишлари рўйхати;
  • илмий унвон.

«Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейининг манзили: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси 35-уй.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Ёш чегарачилар» ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2021 йилнинг 1 февраль кунидан 25 февраль кунига қадар ДХХ Чегара қўшинлари 9785-сонли ҳарбий қисмга (Сурхондарё вилояти Термиз тумани Янгиариқ аҳоли пункти, мўлжал Мудофаа вазирлиги дала-ўқув майдони олдида) ёки 76-229-95-69 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг