Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТAТУ «Scopus Award»да 2019 йилдаги энг сермaҳсул ОТМ деб эътироф этилди

ТAТУ «Scopus Award»да 2019 йилдаги энг сермaҳсул ОТМ деб эътироф этилди

Фото: ТAТУ матбуот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги илм-фанга ихтисослашган Elsevier  (Нидерландия) компанияси билан биргаликда дунёнинг энг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статискаси бўйича самарали фаолият юритаётган ОТМларнинг ва ўзбекистонлик етакчи олимларнинг номини эълон қилди. Бу ҳақда ТAТУ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижаларга кўра, ТAТУ «Йилнинг энг сермаҳсул олий таълим муассасаси» («Growth of the Year») сифатида эътироф этилди ва тақдирланди.

Тақдирлаш маросими бугун, 6 декабрь куни «Зарафшон» киноконцсерт залида ташкил этилиб, унда вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари вакиллари, Elsevier компанияси мутахассислари, хорижлик экспертлар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ва докторантлар иштирок этишди.

Фото: ТAТУ матбуот хизмати

Маълумот учун айтиш жоизки, тақдимотда 28 та номинация бўйича 37 нафар олим ва тадқиқотчи, олтита ОТМ ва 1 та илмий журнал тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг