Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонлик даҳо университетни 15 ёшида битирмоқчи

Қозоғистонлик даҳо университетни 15 ёшида битирмоқчи

Фото: «Zakon.kz»

Қозоғистонлик даҳо Абзал Мирзаш университетни 15 ёшида битирмоқчи, деб ёзмоқда «Zakon.kz».

Айни кунларда бутун дунё бельгиялик тўққиз ёшли вундеркинд Лорана Симонснинг қобилиятларидан ҳайратда. Электротехника мутахассислигига ўқиётган Лорана жуда тез ўрганиши билан одамларни лол қолдирмоқда.

«Мамлакатимизда ҳам қобилиятли болалар етарли. КБТУ (Қозоғистон-Британия техника университети) учинчи босқич талабаси, 14 ёшли Абзал Мирзаш шуларнинг бири. Ёш даҳо асосий мутахассисликка қўшиб бир нечта мутахассисликларни ўрганяпти. Ахборот технологиялари йўналишида таҳсил олаётган Абзал университетни битириши билан Массачусетс технология институти магистратурасига кирмоқчи», — дейилади Қозоғистон Республикаси фан ва таълим вазирлиги берган хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг