Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кашандалар бошқалардан икки ярим ҳафта кам ишлайди — тадқиқот

Кашандалар бошқалардан икки ярим ҳафта кам ишлайди — тадқиқот

«Ишдаги ишқ» филмидан кадр.

Британиянинг бозор тадқиқотлари ва маълумотлар таҳлили билан шуғулланувчи YouGov компанияси ўтказган тадқиқотга кўра, сигарета чекиш ҳафталик иш вақтининг ўртача икки соатидан кўпроғини, йилига 92 соатини «ўғирлайди» (таътил ва байрам кунлари ҳам шунинг ичида). Бу ҳақда Bild хабар берди.

Шу тариқа кашандалар ўзлари учун «икки ярим ҳафталик таътил» яратишмоқда, дейилади тадқиқотда.

Сўровда қатнашганларнинг 69 фоизи иш куни давомида чекиш учун қанча вақт сарфлашини билмаслигини айтган. Сўровда иштирок этганларнинг катта ярми эса бундай танаффуслар иш жадвалида кўзда тутилган тушлик ёки дам олиш вақтидан ташқари бўлишига иқрор бўлган.

Аксарият кашандалар чекмайдиган ҳамкасблари уларнинг чекишга вақт кетказишидан норози эмас эканини билдирган. Фақат ҳар бешинчи кашанда ишхонада салбий муносабатга учраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг