Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Теннис. Тошкентда Девис кубоги саралаш босқичи баҳслари бўлиб ўтди (видео)

Теннис. Тошкентда Девис кубоги саралаш босқичи баҳслари бўлиб ўтди (видео)

Дэвис Кубоги саралаш босқичи доирасида теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари АҚШ спортчиларига қарши кортга чиқди.

Ушбу беллашувнинг иккинчи кунида Санжар Файзиев ва Сергей Фомин тандеми АҚШ терма жамоаси аъзолари Остин Крайчек - Ражив Рам жуфтлигига қарши куриш олиб борди ва 2:6, 4:6 ҳисобларида имкониятни бой берди.

Шунингдек, икки жамоа ўртасидаги тўртинчи баҳсда Сергей Фомин – Томми Пол беллашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо мураббийлар штаби ёш ва умидли теннисчи Амир Милушевга имконият беришга қарор қилишди. Гарчи 17 ёшли Милушев тажрибали Денис Кудлага баҳсда 4:6, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсада, катта тажрибага эга бўлди.

Ўзбекистон теннис терма жамоаси Дэвис Кубогининг бу йилги саралаш баҳсларидаги юришини тўхтатди.

Дэвис Кубоги

Ўзбекистон — АҚШ - 0:4

1. Сергей Фомин - Маккензи Макдональд - 4:6, 1:6.

2. Ҳумоюн Султонов - Томми Пол - 1:6, 6:7.

3. Санжар Файзиев/Сергей Фомин — Остин Крайчек/Ражив Рам - 2:6, 4:6.

4. Амир Милушев - Денис Кудла - 4:6, 4:6.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг