Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Рома» кетма-кет 5-ғалабасини нишонлади, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади

«Рома» кетма-кет 5-ғалабасини нишонлади, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади

Фото: Sportbox

Италия чемпионатининг 28-туридан ўрин олган бир нечта ўйинлар якунланди.

«Рома» 1-дақиқадаги гол эвазига «Эмполи»ни мағлуб этиб, кетма-кет 5-ғалабасини қўлга киритди ва турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов майдонда 72 дақиқа ҳаракат қилиб, бир неча қулай имкониятларга эга бўлди.

Шунингдек, бу турда «Наполи» (60, 2-ўрин) ўз уйида «Фиорентина»дан (45, 8-ўрин) устун келиб, пешқадам «Интер» (61) билан минимал фарқни қайтарди.

«Болоня» (50, 6-ўрин) сафарда «Верона» (26, 15-ўрин) устидан ғалаба қозониб, 5-ўриндаги «Лацио»га етиб олди.

А Серия. 28-тур. 9 март

Эмполи — Рома 0:1

Гол: Соуле (1).

Наполи — Фиорентина 2:1

Голлар: Лукаку (26), Распадори (60) — Гудмундссон (66)

Верона — Болоня 1:2

Голлар: Москера (80) — Одгор (40), Камбияги (78).

Четлатиш: Валентини (70).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг