Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 саралашидаги ўйини вақти ўзгарди

Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 саралашидаги ўйини вақти ўзгарди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши учрашув вақтлари ва жойлари ОФК томонидан маълум қилинди.

Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учрашув вақтини ўзгартириш бўйича ОФКга сўров юборди. Сўров қаноатлантирилиб, ўйин 20 март куни Тошкент вақти билан соат 21:00 га кўчирилди.

Шунингдек, 25 март куни Эронга қарши сафар учрашувимиз «Озоди» стадионида Тошкент вақти билан соат 21:00 да ўтказилиши белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг