Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ кубогининг республика босқичида 42 та жамоа қатнашади

ДХХ кубогининг республика босқичида 42 та жамоа қатнашади

Фото: Дарё

Футбол ҳамда мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг бу йилги республика босқичи – 19–23 август кунлари «Бунёдкор» футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 24 август куни «Жар» стадионида ўтказилади. Унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади.

Республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига «Стритбол» (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг