Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдуқодир Ҳусановнинг жамоаси жиддий муаммога дуч келди

Абдуқодир Ҳусановнинг жамоаси жиддий муаммога дуч келди

Франция вице-чемпиони «Ланс» мамлакат кубогининг 1/32 босқичида жиддий рақиб – «Монако» билан 7 январга белгиланган баҳс олдидан жиддий муаммога дуч келди.

«Ланс» бош мураббийи Франк Хейз таркиб танлашда оғир вазиятда қолди. Клубнинг беш нафар ўйинчи терма жамоалари сафига жўнаб кетган бўлса, тўрттаси жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаслиги аниқ, яна икки нафарининг ўйинга туша олиши сўроқ остида.

Шундай қилиб, футболчилар орасида  Африка Миллатлар кубоги, Осиё кубоги, Олимпия ўйинлари саралаш турнирида иштирок этиш учун ўз мамлакатлари терма жамоаларига йўл олган асосий таркиб ўйинчиларидан ташқари, турли даража жароҳат олганлар ҳам кўпайиб кетган.

Улар орасида 19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор. У Қатарда ўтказиладиган Осиё кубогида қатнашиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига қўшилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг