Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ»га қарши баҳсда ўзини кўрсатди, аммо...

Абдуқодир Ҳусанов «ПСЖ»га қарши баҳсда ўзини кўрсатди, аммо...

Франция Кубогининг 1/32 финалида ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов тўп сурадиган «Ланс» клуби «ПСЖ»га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 66-дақиқасида бурчакдан оширилган тўпни Абдуқодир Ҳусанов дарвозага йўллади.  Тўп жамоадоши Нзолага тегиб «ПСЖ» дарвозасига жойлашди. Гол дастлаб Абдуқодир Ҳусанов ҳисобига ёзилди, сўнг Нзола номига ўзгартирилди. Юртдошимизга эса асист қайд этилди.

Учрашувда парижликлар ҳужумчиси Рамуш ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди. Ҳусанов пенальтилар сериясидан олдин захирага олинди. Серияда «ПСЖ» устун келиб, нимчорак финалга чиқди.

Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси энг юқори балл олди, бироқ унинг жамоаси мусобақани тарк этди.

«Ланс» — «ПСЖ» 1:1

Пенальтилар серияси — 3:4.

Голлар: 1:0 — Нзола (66), 1:1 — Рамуш (70).

«Ланс»: Коффи, Машаду (Чавес, 90), Франковски, Медина, Данзо, Ҳусанов (Сарр, 90+6), Диуф, Ал Энауи, Томассон (Сотока, 89), Фюлжени (Давид Кошта, 70), Нзола.

«ПСЖ»: Сафонов, Мендеш, Пачо, Маркиньос, Ҳакими, Жоау Невеш, Витиня, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 57), Дуэ (Гонсалу Рамуш, 66), Ли Кан Ин (Барколя, 66), Дембеле.

Огоҳлантиришлар: Маркиньос (67), Ҳусанов (75).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг