Хорижнинг доимий яшаш гувоҳномасини олган депутат ёки сенаторнинг ваколати муддатидан олдин тугатилади
Депутат ва сенаторнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиш ҳолатлари кенгайтирилмоқда.
Бу борада «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-934-сон Қонун имзоланди.
Ҳуждатга мувофиқ:
- депутат, Сенатда доимий асосда ишловчи сенатор огоҳлантириш олганидан кейин ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият (илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари) билан шуғулланган тақдирда;
- тегишли палата, сиёсий партия фракцияси, ўзи таркибига сайланган қўмита, комиссия фаолиятида бир йил ичида 30 ёки ундан ортиқ иш куни узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда;
- чет давлатнинг доимий яшаш гувохномасини ёки чет давлат худудида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни олган тақдирда;
- партия рўйхати асосида сайланган депутат ўзини депутатликка номзод этиб кўрсатган сиёсий партия аъзолигидан чиққан тақдирда унинг ваколати муддатидан илгари тугатилади.
Шунингдек, депутат, сенатор томнидан одоб-ахлоқ қоидалари бузилган тақдирда қуйидаги чоралар кўрилиши белгиланмоқда: - огоҳлантириш бериш;
- узр сўрашни талаб қилиш;
- одоб-ахлоқ қоидалари бузилишига йўл қўйилганлиги фактини ўқиб эшиттириш;
- - депутатнинг, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторнинг иш хақидан ушлаб қолиш;
- - депутатнинг, сенаторнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
Шу билан бирга, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларига нисбатан ҳам худди шу каби чоралар белгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter