Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Ўмон султони ва халқига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ўмон султони ва халқига ҳамдардлик билдирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид номига султон Қобус бин Саиднинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этиб мактуб йўллади.

«Ул зот султонлик тараққиёти ва равнақи, мамлакат халқининг фаровонлиги ва халқаро майдондаги ўрнини ҳар томонлама мустаҳкамлаш йўлида беқиёс саъй-ҳаракатларни амалга оширган ўз Ватанининг чинакам фидойи фарзанди ҳамда халқининг чексиз ҳурматига сазовор бўлган таниқли ва моҳир давлат арбоби эдилар», дейилади ҳамдардлик номасида.

Эслатиб ўтамиз, Узоқ вақт давом этган хасталикдан сўнг, 10 январь куни Ўмон султони Қобус бин Саид 80 ёшида вафот этди.

Бугун, 11 январь куни мамлакат маданият ва миллий мерос вазири Ҳайсам бин Ториқ Ол Саид Ўмон султони бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг