Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сайловдаги овозлар сони эълон қилинди

Сайловдаги овозлар сони эълон қилинди

Марказий сайлов комиссияси президент сайловида номзодлар қанчадан овоз олгани ҳақидаги рақамлар статистикасини эълон қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси бўйича сайловчиларнинг умумий сони – 20 миллион 158 минг 907 нафар.

Округ сайлов комиссияларига юборилган сайлов бюллетенларининг умумий сони – 20 миллион 259 минг 701 та.

Сайлов бюллетенларини олган сайловчилар сони – 16 миллион 212 минг 343 нафар.

Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони – 4 миллион 47 минг 358 та.

Овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сони – 16 миллион 212 минг 343 нафар бўлиб, шундан муддатидан олдин овоз беришда иштирок этганлар 421 минг 176 нафарни ташкил этди.

Кимга қанча овоз берилди?

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичга – 549 минг 766 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 3,39 фоизи;

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Мирзиёев Шавкат Миромоновичга – 12 миллион 988 минг 964 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 80,12 фоизи;

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Обломурадов Нарзулло Наимовичга – 670 минг 641 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 4,14 фоизи;

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан номзод Қодиров Алишер Келдиевичга – 888 минг 515 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 5,48 фоизи;

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Ворисова Мақсуда Азизовнага – 1 миллион 75 минг 16 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 6,63 фоизи ёқлаб овоз берган.

Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенларининг сони – 39 минг 443 тани ёки 0,24 фоизни ташкил қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг