Мобильное приложение Xabar.uz для Android устройств. Скачать ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Скачать ×

«Иссиқ кунда ҳамиша ҳам ниқобда юра олмадим. Юқтирдим, хуллас»

«Иссиқ кунда ҳамиша ҳам ниқобда юра олмадим. Юқтирдим, хуллас»

Ўтган йили июль ойида Ўзбекистонлик таниқли блогер Шаҳноза Соатова икки томонлама зотилжам ташхиси билан касалхонага ётқизилгани, муолажа жараёнлари, шифокорларнинг меҳнати ва ўзининг аҳволи ҳақида маълум қилганди.

Бу йил ҳам худди шу вақтда блогер яна ковид юқтириб олгани, аввалроқ вакцина олгани, ўзининг аҳволи ҳақида шундай ёзяпти:

«Пешона шу эканки, бу йил ҳам, айнан ўтган йилгидек (ҳатто санасигача бир) ковид юқтириб олдим. Бундан сал аввалроқ вакцина олганимни эълон қилган эдим. Худога шукр, бу сафар касаллик енгил ўтяпти ва мен буни вакцина туфайли деб ҳисоблаяпман.

Эмлашдан кейин, хабарингиз бор, турли тадбирларга бордим, иссиқ кунда ҳамиша ҳам ниқобда юра олмадим. Юқтирдим, хуллас. Икки кун беҳоллик, иштаҳасизлик ва 37 даража иситма кузатилди. Тест топширдим. Аммо жавоби чиқиб, ковид тасдиқлангунча енгил бўлиб қолгандим анча. Шунга қарамай, мана 8 кундирки, уйда карантинда ўтирибмиз.

Мен билан контактда бўлганлар, яқинлар, қариндошлар, танишларнинг аҳволини сўраб турдим — ҳозирча ҳаммалари соғ-саломат. Уларга юқтирмадим деб хурсанд бўлишни бошласам бўлар)

Мен вакцина олишга тарғиб қилган кўпчилик, ҳатто укам ҳам эътироз қилгандек бўлди: эмлансангиз ҳам ковид бўлибсиз-ку дегандек.

Биринчидан, энди 1-дозани олганман, ҳали етарли антитаначалар ҳосил бўлиб улгурмаган, бунинг учун маълум вақт керак.

Иккинчидан, ҳали энди бир ҳафта ўтганди эмланганимга.

Учинчидан, касаллик енгил ўтяпти ва мен билан контактда бўлган яқинларим соғ-саломат. Мен буни вакцинанинг ижобий таъсирига йўйяпман.

Ҳозир вакцина борасида жиддий ахборот уруши кузатиляпти, тарғибот ва антитарғибот жараёнлари фаол кетяпти. Ушбу постни вакцина пропагандаси деб тушунманглар. Чунки ўзимда ҳам кўп саволлар бор, тадқиқ қиляпман, ўрганяпман. Лекин аввалги йил ковидга чалинганим, у билан қандай курашганим, бу йил вакцина олганим ҳақида постлар ёзганим учун, бу сафар ҳам ўзимда кечаётган жараёнларни айтиб қўйишни ижтимоий масъулият деб билдим. Зеро ҳозир ковид ва вакцина тўғрисидаги ҳар қандай маълумот ҳам муҳим.

Тўғри, вакциналар ҳали етарлича вақт синовидан ўтмаган. Лекин шуни унутмангки, биз қачонлардир вакцина олган одамлар туфайли бугун кўп касалликларни енгиб, омон юрибмиз.

Бугун касалликнинг илк белгилари сезилганига 10 кун, ковид тасдиқланганига 8 кун бўлди, нафас олиш яхши, сатурация 97. МСКТда ўпка тоза чиқди,

Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

Унутманг, вакцинадан кўра вирус хавфлироқ.

P.S. Айтганча, СМС келди»!

Комментарии 0

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети