Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йўл қурилишидаги талон-торожлик фош этилди

Йўл қурилишидаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан «Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» ДУКнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда «C.S.» МЧЖ раҳбари Б.А. ва бошқалар буюртмачи билан тузилган шартномага асосан 3 та МФЙ ҳудудидаги кўчаларини жорий таъмирлашда шартнома қийматининг 30 фоизи миқдорида МЧЖга ўтказиб берилган 373,5 млн сўмни қурилиш ишларини бошламасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг