Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўл ҳаракатидаги 14 та қоидабузарлик учун «жарима баллари» тизими ишлаб чиқиляпти

Йўл ҳаракатидаги 14 та қоидабузарлик учун «жарима баллари» тизими ишлаб чиқиляпти

Бугун, 28 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  мажлисида  «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қўпол қоидабузарликлар содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлган шахс томонидан транспорт воситасини такроран бошқариш учун жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, транспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракатидаги 14 та қоидабузарликни доимий равишда содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш ҳам белгиланмоқда. Яъни, ушбу норма билан ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида ўн икки баллдан ошган ҳолларда охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Мазкур тартибга мувофиқ, ҳайдовчи бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ ҳуқуқбузурликларни содир этиш йўли билан белгиланган миқдордаги жарима балларини тўплаган тақдирда унга нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўшимча жазо сифатида қўлланиши белгиланмоқда.

Мажлисда таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини судлар томонидан қўлланишини инобатга олиб, Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлик учун маъмурий жазосини жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўллаш тартиби ҳам таклиф қилинятпи.

Бундан ташқари, сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ишлайдиган транспорт воситалар билан боғлиқ ҳодисалар бўйича алоҳида моддалар билан маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг