Хитой компанияси Тошкент вилоятида қуёш фото-электр станцияси қуради
Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими Б.Бегматов ҳамда Хитойнинг «China DaTang Corporation» компанияси расмийлари билан биргаликда «Бўка» маҳалласида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар билан танишди. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнлари, кутилаётган натижа ва келгусидаги режалар тўғрисида фикр алмашилди.
Қайд этилишича, учрашувда 263 мегаватт қувватга эга қуёш фото-электр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди.
Маълумот учун, президент қарорига асосан Хитойлик инвесторлар Бўка туманидаги «Бўка» маҳалласи ҳудудидан ажратилган 621 гектар ер майдонида лойиҳа қиймати 150 млн долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан қуёш фото-электр станцияси ҳамда ҳаво узатиш тармоғини қуради. Мазкур станция Хитойнинг «China DaTang Overseas Investment» компанияси томонидан амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter