Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро жиноят суди Нетаняҳу ва Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди

Халқаро жиноят суди Нетаняҳу ва Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди

Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Беньямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галант (жорий йил 5 ноябрда ушбу лавозимдан олинган эди, -таҳр.)ни 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача содир этган инсониятга қарши жиноятлари ва уруш жиноятлари учун ҳибсга олишга ордер берди.

Суд, шунингдек, ҲАМАСнинг юқори мартабали қўмондони,  Исроил ҳарбийлари уюштирган ҳужумда жорий йилнинг июлида ҳалок бўлгани айтилган Муҳаммад Деифни ҳам ҳибсга олишга ордер берган. 

Нетаняҳу ва Галантни ҳибсга олишга доир сўров дастлаб ХЖС прокурори томонидан 2024 йил 20 май куни сўралган эди.

Бунга жавобан Исроил томони ушбу сўровни бекор қилишни сўраб судга шикоят келтирган.

«2024 йил 21 ноябрда Халқаро жиноят судининг судгача бўлган палатаси бир овоздан Исроилнинг Рим статутининг 18 ва 19-моддалари бўйича берилган шикоятини рад этиш бўйича қарор қабул қилди», – дейилади ХЖС баёнотида.

Суд қарорига кўра, иккала айбланувчи ҳам «қасддан ва била туриб Ғазонинг тинч аҳолисини яшаш учун зарур бўлган нарсалар, жумладан, озиқ-овқат, сув, дори-дармон ва тиббий буюмлар, шунингдек, ёқилғи ва электр энергиясидан маҳрум қилган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг