Вьетнамдаги даҳшатли тўфонда 233 киши ҳалок бўлди
Вьетнам шимолидаги «Яги» тўфони оқибатида 233 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди VnExpress интернет нашри.
Бир кун аввал 197 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Қутқарувчилар аввал бедарак йўқолган деб ҳисобланган 123 кишини тирик ҳолда топишди. Ҳозирда яна 103 нафар фуқарони қидириш ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, тайфун туфайли 800 дан ортиқ қурбонлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
VnExpress маълумотларига кўра, энг кўп жабрланган ҳудудлар шимолий Лао Кай провинциясида қайд этилган. Айни пайтда Мянмада тўфон сабаб бўлган ёмғирлар туфайли 17 киши, Таиландда эса 9 киши ҳалок бўлди.
Тўфон 7 сентябр куни Ветнамга зарба берди. Бу мамлакат шимолида кучли сув тошқинлари ва кўчкиларга олиб келди. Сентябр ойи бошида Хитой жануби ва Филиппинда довул келиб чиққан эди.
Яги тўфонт бу йил минтақада содир бўлган энг кучли довул ва Ветнамга ўнлаб йиллардаги энг кучли табиий офат бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter