Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вашингтонда 1 сентябр Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилинди

Вашингтонда 1 сентябр Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилинди

АҚШ пойтахти мэри Муриел Баузер Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигини юксак шарафлаб, ушбу кунни Вашингтонда «Ўзбекистон мустақиллиги куни» сифатида расман эълон қилди.

Вашингтон шаҳри мэри ушбу сананинг аҳамиятини таъкидлаб, Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганлигини қайд этди.

«Қўшма Штатлар пойтахтида 1 сентябрнинг Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилиниши икки давлат ўртасидаги муносабатлар тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ифодасидир. Сўнгги йилларда шаклланган ҳамкорлик ўзаро стратегик шериклик муносабатларининг ёрқин намунаси бўлиб, турли соҳаларда ҳамкорликнинг янада кенгайишига хизмат қилмоқда», – дейилади «Дунё» АА хабарида.

Мэрнинг махсус баёнотига кўра, АҚШ ва Ўзбекистон кўплаб соҳаларда, жумладан, чегара ва минтақавий хавфсизлик дастурлари, маданий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инглиз тилида таълим беришни ривожлантириш бўйича мустаҳкам, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар алоҳида мамнуният билан қўллаб-қувватланмоқда.

Баузер хоним сўзларига кўра, Ўзбекистон элчихонаси икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда муҳим роль ўйнамоқда. Пойтахт мэри икки мамлакат ўртасидаги шахслараро алоқаларни кенгайтириш ва маданий алмашинувни ривожлантириш борасида сезиларли ютуқларга эришилганини алоҳида таъкидлади.

«Вашингтон шаҳри Америка Қўшма Штатларининг пойтахти сифатида Ўзбекистон мустақиллиги ва унинг жаҳон миқёсидаги аҳамиятини катта ҳурмат билан эътироф этади», - дея таъкидлади АҚШ пойтахти мэри.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг