«UZMOBILE» янги тариф режаларини тақдим этди
«UZMOBILE» миллий алоқа оператори юридик ва жисмоний шахслар учун янги — «М2М» тариф режаларини тақдим этади, дейилади компания ахборотида.
«М2М» тариф режалари энергия манбаларини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши доирасида ўрнатилган электр энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар ўлчаш асбобларининг рақамлари учун ишлатилади.
Хабарда айтилишича, тариф режалари содда, қулай ва тежамли. Ойлик абонент тўлови — 842,07 сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter