Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzmobile» ТАТУ талабалари учун онлайн ресурслардан фойдаланишни бепул қилди

«Uzmobile» ТАТУ талабалари учун онлайн ресурслардан фойдаланишни бепул қилди

Фото: Xabar.uz

Ҳозирда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида талабалар масофадан туриб таҳсил олишлари учун университетда виртуал таълим тизими (tuit.uz, moodle.tuit.uz, Ims.tuit.uz) ишга туширилган.

ТАТУ матбуот хизмати хабарига кўра, талабалар яшаш жойлари турли вилоятларда бўлганлиги ва у ерда интернет билан боғлиқ муаммолар борлиги сабаб талабаларга шарт шароитлар яратиш мақсадида UZMOBILE миллий оператори томонидан ТАТУ виртуал таълим тизимлари:

  1. www.tuit.uz
  2. www.moodle.tuit.uz
  3. www.lms.tuit.uz
  4. www.utube.uz (ТАТУ видеоянгиликлари жойлаштирилган тизим) ресурсларидан бепул фойдаланиш имкониятлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмаги асосида ташкил этилган ушбу ташаббус ТАТУ талабаларининг UZMOBILE миллий оператори фойдаланувчилари қайси вилоятда бўлишларидан қатъи назар виртуал таълим тизимларига бепул кира олишлари ва масофадан туриб таҳсил олишлари учун имконият яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг