Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уйдан қувилган эр 500 километрни оёқяланг босиб ўтди

Уйдан қувилган эр 500 километрни оёқяланг босиб ўтди

Фото: KhaoSod

Хотини билан жанжаллашиб уйидан ҳайдалган таиландлик эр 500 километрни оёқяланг босиб ўтди, деб хабар берди The Thaiger.

Шифохонага тушиб қолган бемор ҳақида ҳамшира полицияга хабар етказди. Унинг айтишича, эркак Бурирам вилоятидан ўзи туғилиб ўсган Нонгкхай вилоятидаги уйигача яёв келган. Оёқяланг юзлаб чақирим йўл юргани учун оёқлари шишиб кетган.

Пхон исмли бу одамнинг ҳикоя қилишича, рафиқаси билан 13 йилдан ортиқ бирга яшаган. Ўтган йилнинг декабри ўрталарида хотинининг олдинги турмушидан туғилган ўғли уларникига Бангкокдан кўчиб келгач, оиладан низо аримай қолган. Охирги жанжалда ўғил ўгай отани кўчага ҳайдаган, она ўғлининг ёнини олган.

28 декабр куни кўчада қолган Пхоннинг на тузукроқ уст-боши, на пули бор эди. У 13 кун сандирақлаб юрди, ёшлигида автомобил авариясида оёғидан олган жароҳати қўзғаб, анча азоб тортди. Охир-оқибат уни бир ўткинчининг раҳми келиб, машинасида Чайвангача ташлаб қўйган ва унга тиббий кўмак кўрсатилган.

62 ёшли Пхон хотинини эслашни ҳам хоҳламайди. Неварасиникида бир муддат туриб, сўнгра тарки дунё қилмоқчи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг