Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина армиясида қанча аёл ҳарбий борлиги очиқланди

Украина армиясида қанча аёл ҳарбий борлиги очиқланди

Украинада аёл ҳарбий хизматчилар сони 2014 йилга нисбатан уч баравар кўпайди.

2023 йил октябр ҳолатига кўра, Украина армиясидаги аёллар сони 62 062 кишига кўпайди, улардан 43 479 нафари ҳарбий хизматчилардир. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлар Кадрлар маркази маълумот берди. 

2014 йилда Украина Қуролли Кучларида аёлларнинг умумий сони 49 926 кишини ташкил этди, улардан 16 557 нафари ҳарбий хизматчилар бўлган. Айни пайтда 7 минг 709 нафар аёл офицер, 11 минг 732 нафари сержант ва бригадир унвонига эга.

Украина ҳукумати Ҳарбий медиа маркази маълумотларига кўра, армияда 5160 нафар украиналик аёл раҳбарлик лавозимларида ишлайди. 13 487 нафар украиналик аёл жанговар мақомга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг