Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чойга шакар, асал, лимон қўшиб ичманг! Диетолог огоҳлантиради

Чойга шакар, асал, лимон қўшиб ичманг! Диетолог огоҳлантиради

Фото: Quora

Соғлиғингизга путур етказишни истамасангиз, чойга айрим маҳсулотларни қўшиб ичишдан тийилинг. Бу ҳақда диетологлар огоҳлантиришмоқда.

Мутахассислар «қора рўйхат»га биринчи навбатда шакарни киритишди — мунтазам ширин чой истеъмол қилиш оқибатида моддалар алмашинуви секинлашиб, қандли диабетни келтириб чиқариши мумкин.

Чойга асал қўшиш ҳам мумкинмас, умуман олганда, асал юқори ҳарорат билан чиқишмайди — 60 даражагача қиздирилганида канцероген (саратон чақирувчи модда)га айланади, дейишмоқда диетологлар.

Навбат лимонга... Тўғри, юқоридагилардан фарқи, лимонли чой безарар, аммо фойдали ҳам эмас. Қайноқ чой цитрус мевадаги ҳамма витаминларни ўлдириб юборади.

Диетологлар чойга сут қўшиб истеъмол қилишдан ҳам огоҳлантиришди: чунки чой таркибидаги антиоксидантларнинг организм томонидан ўзлаштирилишини ёмонлаштиради.

Янгилик хусусиятига эга хабарларни шифокор тавсияси сифатида қабул қилмаслик керак. Албатта мутахассис билан маслаҳатлашинг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг