Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell ижодий танлов ғолибларини тақдирлади

Ucell ижодий танлов ғолибларини тақдирлади

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) уяли алоқа оператори вакиллари «Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» ижодий тематик танлови ғолибларини тақдирлади.

Иштирокчилар ўз мақолаларида 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган «Илм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да ахборот технологиялари, жумладан, мобил алоқа соҳасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилишга алоҳида эътибор қаратишди.

Танловда 2020 йил 1 сентябрдан 30 ноябргача нашр этилган ижодий ишлар қабул қилинди. Ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидаги материалларни телевидение, радио, газета, веб-сайтлар, шунингдек блоглар ва Telegram каналлари вакили бўлган 43 журналист тақдим этди. Энг ёш иштирокчи 18 ёшда, энг каттаси 83 ёшда.

Мустақил экспертлардан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати, мавзуни очиб беришда ўзига хос ёндашуви билан ажралиб турадиган материалларга устунлик берди.

Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун ноутбуклар, смартфонлар, ташқи қаттиқ дисклар, бошқа иштирокчилар рағбатлантирувчи совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.

Эътиборлиси, ушбу танловда «Xabar.uz» мухбирлари биринчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг