Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тозалаш ишлари учун келган аёл ўғирлик содир этди

Тозалаш ишлари учун келган аёл ўғирлик содир этди

Фото: «Avto.repost.uz»

2021 йил 19 март куни Наманган шаҳрида яшовчи хусусий тадбиркор ариза билан мурожаат қилган. Ўша куни соат 10:00 дан соат 14:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Наманган шаҳрида жойлашган автомобилларни ювиш шаҳобчасининг дам олиш хонасида бўлган 1.000.000 сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси терговчиси, 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу жойга тозалов ишларини бажариш учун олиб келинган Чортоқ туманида яшовчи аёл содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё (1.000.000 сўм пул) олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг