«Тоттенҳэм»ни «Тоттенҳэм» деманг...

Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби номи ТВ-трансляцияларда турлича талқин этилаётгани The Athletic нашрининг эътиборини тортди.
«Манчестер Юнайтед»га қарши сўнгги турда Постекоглу титрларда «Тоттенҳэм Ҳотспур» бош мураббийси деб кўрсатилди, барча ТВ-графикларда жамоа таркиби «Шпорлар» (Spurs) номи остида таништирилди. Унгача, 19 январда «Эвертон»га қарши ўйинда Постекоглу — «Тоттенҳэм» бош мураббийси, барча графикларда — таркибдан тортиб жадвалгача — фақат «Тоттенҳэм» ёзуви бор эди.
Маълум бўлишича, 10 февралда клуб бутун дунёдаги телеканалларга электрон хат йўллаб, «Тоттенҳэм Ҳотспур» номи янгилангани»ни билдирган.
Унда «шпорлар» тўғри нейминг қандай бўлишини кўрсатишган ва уларни «Тоттенҳэм» деб айтмасликни сўрашган. Тўғри айтилиши — «Тоттенҳэм Ҳотспур» ёки қисқартмаси «Шпорлар» (Spurs). Изоҳи шуки, Тоттенҳэм — жамоанинг эмас, балки (Лондондаги) туманнинг номи. Клуб 2011 йилдан буён шу позицияни танлаган.
Ноябрда «шпорлар» янги брендбукни тақдим этишганди. Унинг бир бўлимида шундай жумлалар бор:
«Юнайтед», «Сити» ва «Роверс»ларга тўла дунёда, ягона «Ҳотспур» — «Тоттенҳэм Ҳотспур» бор. Жамоа ёки бренд номини айтишда, илтимос, «Тоттенҳэм Ҳотспур», «Тоттенҳэм Хотспур» футбол клуби» ёки «THFC»ни ишлатинг. Жамоамизни ҳеч қачон «Тоттенҳэм», «Тоттенҳэм Ҳотспур ФК» ёки «TH» деманг.
«Ҳеч қачон жамоамизни «Тоттенҳэм» деб айтманг» — бу илтимосни телеканаллар ва АПЛ сайти ерда қолдирмади. Аммо мухлислар кўнармикан?
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter