Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Саудия Арабистони миллий куни нишонланди

Тошкентда Саудия Арабистони миллий куни нишонланди

23 сентябр куни Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан «Орзу қиламиз ва амалга оширамиз» шиори остида Саудия Арабистони Подшоҳлиги миллий кунининг 94 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа вазирлик ҳамда элчихоналар вакиллари иштирок этди. Тадбир аввалида икки давлат мадҳиялари янгради. Сўнгра элчи Юсуф Салаҳ Ал Гаҳраҳ Ал Отаиби Саудия Арабистони Подшоҳлигининг ташкил топиши, ушбу мамлакат ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг муҳим нуқталари ҳақида батафсил сўз юритди.

Саудия Арабистони илгари сурган «2030 йилга назар» стратегияси ва «Ўзбекистон - 2030» стратегияси ўртасида ҳамоҳанглик мавжуд. Шу доирада кейинги икки йил ичида ўзаро муносабатларнинг янада кенгайгани ва мустаҳкамлангани иккала қардош мамлакатнинг келажакка қарашларидаги ирода ва қатъиятга яққол далил бўла олади.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги бугунги кундаги алоқалар иккала давлат раҳбариятларининг стратегиc қарашлар орқали муштарак манфаатлар ва икки қардош халқ фаровонлиги йўлидаги мақсадларни амалга оширишга қаратилган. Айтиш мумкинки, ҳозирги ўзаро ҳамкорлик алоқалари ҳаммага намуна ва ибрат эканлиги билан ажралиб туради.
Парламентлараро алоқалар доирасида Саудия Шўра кенгаши делегацияси шу йилнинг июлида Ўзбекистонга ташриф буюриб, парламентлараро дўстлик гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иккиёқлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Икки мамлакат масъулларининг ўзаро ташрифлар билан алмашиши ҳам алоқалар кенгайиб ва мустаҳкамланиб бораётганига далил бўлади.

Икки мамлакат олий ўқув юртлари ўртасида ҳам амалий ҳамкорлик қилинмоқда. Подшоҳ Салмон номидаги араб тилини ўқитиш академияси Ўзбекистонда араб тилини ўқитиш дастурини амалга оширмоқда. Бугунги кунда Подшоҳликда бакалавр босқичида ўқишни истаган киши «Саудия Арабистонида таҳсил ол» платформасига кириши ва ўқишга қабул қилиниши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг