Тошкентда Lixiang Темир устунга урилди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида 24 декабрь куни соат 20:10 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи 1974 йилда туғилган Б.А. Lixiang автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги темир устунга тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter