Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда болалар майдончасида 8 ёшли бола фожиали ўлим топди

Тошкентда болалар майдончасида 8 ёшли бола фожиали ўлим топди

Фото: Facebook

Тошкент шаҳрининг «Водник» даҳасидаги болалар майдончасида 8 ёшли боланинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берди «Газета.uz».

Маҳкамланмаган арғимчоқ устуни боланинг устига қулаб тушган. Отасининг таъкидлашича, ободонлаштириш хизмати ходимлари ободонлаштириш ишлари пайтида майдонни тегишли меъёрлар асосида тўсишмаган.

Тошкент шаҳрининг «Водник» даҳасидаги болалар майдончасида рўй берган 8 ёшли боланинг ўлими ҳолати юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилди.

Жиноий иш Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисмининг «а» банди (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига олиб келса) билан очилган.

Ҳодиса 17 апрель куни болалар ўйин майдончасини ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган 1, 2 ва 3-уйлар ҳовлисидаги Водник-1 даҳасида содир бўлган. Марҳум Н. Щ. нинг (2012 й.т.) отаси томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотда ободонлаштириш хизмати ходимлари майдонни тегишли меъёрлар асосида тўсмаганлиги ва бунинг оқибатида ўғлининг устига арғимчоқ устуни қулаганлиги айтилган. Бола воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИБнинг хабар беришича, бир қатор экспертизалар, шу жумладан тиббий-суд экспертизаси ва суд қурилиш-техник экспертизалари тайинлаган. Тергов давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг