Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 6 мингдан ортиқ хонадон бир суткага газдан узилади

Тошкентда 6 мингдан ортиқ хонадон бир суткага газдан узилади

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бошланди.

«Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ хабарига кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларига 15 август 10:00 дан 16 август 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Жумладан, туманнинг «Алишеробод», «Геофизика», «Чингелди», «Иқтидор», «Тарақиёт», «Ижодкор», «Заковат» ва «Жасорат» МФЙларидаги 5266 та ерли хонадон ва 33 та кўп қаватли уйдаги 1188 та хонадон, шунингдек, 46 та улгуржи истеъмолчилар газ таъминотидан вақтинча узилади.

«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади», – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг