Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент халқаро аэропортида чеклов жорий этилди

Тошкент халқаро аэропортида чеклов жорий этилди

Фото: Uzbekistan airports.

Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди

Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги рейслар йўналтирилди:

- Silk Avia авиакомпаниясининг Фарғона-Тошкент йўналиши бўйича US 402;

- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY 778;

- Utair авиакомпаниясининг Сургут-Тошкент йўналиши бўйича UTA-709;

- Centrum Air авиакомпаниясининг Дубай-Тошкент йўналиши бўйича MFX-352.

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.

 Парвозлар маълумотлари янгиланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг