Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ва Андижонда қарийб 400 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлар ушланди

Тошкент ва Андижонда қарийб 400 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлар ушланди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ва Андижон шаҳрида майнинг ферма ташкил этган хонадонлар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими, ДХХ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Чингиз Айтматов кўчасида яшовчи А.Р. ўз уйининг ертўласида 4 та тўпламдаги «Antminer» ва «Bitmain Technologies» майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 236,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ва «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Навбаҳор ҳамда Ҳамкорлик маҳаллалари ҳудудидаги хонадонда яшовчи 2 нафар фуқаро ўз уйларида жами 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 159,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг