Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди

Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди

Фото:«Xabar.uz»

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 августдаги «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида  Бош прокуратура тизимида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилиши кўрсатиб ўтилган эди.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга асосан Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси ташкил этилди. Янги ихтисослаштиртилган прокуратура 10 та бошқарув ходимларидан иборат бўлиб, улар Тошкент вилояти прокуратураси штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига  шакллантирилди.

Тошкент вилояти прокурори катта ёрдамчиси Арслонбек Тошпўлатовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, янги тузилма (бир нафар прокурор ўринбосарлиги вакант эканини истисно қилганда) тўла таркиб билан иш бошлади. Шу пайтгача Тошкент вилояти прокуратураси  бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Бобораҳимов Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокурори этиб тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг