Тошкент метросида яна бир йўловчи рельс устига тушиб кетди
Бугун Тошкент метросининг «Беруний» бекатида 1991 йилда туғилган Ш.Д. темир йўл изларига тушиб кетган.
Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизматига кўра, станция ходимлари унга биринчи ёрдам кўрсатдилар. Фуқаро йиқилганда жароҳат олмаган. У ўзини метрога тушган чоғида ноҳуш сезганлигини таъкидлаган.
Мазкур ҳолат метрополитен поездларининг харакат жадвалига тасир кўрсатмаган.
Куни кеча ҳам Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон» бекатида худди шундай ҳодиса кузатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter