Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент метросида чироқ ўчиб қолди

Тошкент метросида чироқ ўчиб қолди

Тошкент метрополитенининг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида электр таъминотининг узилиши кузатилди. Ҳодиса ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» изоҳ берди.

«Бугун, 07.05.2021 й., соат 21:10 да шаҳарда электр таъминотининг узилиши содир бўлди, бу эса Тошкент метрополитенининг ҳалқа йўналишидаги «7-бекат» станциясида ёритиш тизимига, яъни 100 дона ёритиш лампаларини ўчишига ҳам таъсир кўрсатди. Бу ҳодиса метро поездларининг ҳаракатига таъсир қилмади. Электр таъминоти 22:00 да тикланди», дейилади изоҳда.

Эътиборлиси, куни кеча Транспорт вазирлиги ва «Тошкент метрополитени» УК ташаббуси билан пресс-тур ташкил этилиб, метрода юзага келаётган носозлик сабабларидан бири айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойнинг ўзида метрода қатор носозликлар кузатилди: дастлаб Сергели йўналишида поезд юрмай қолди, сўнгра ҳаракат вақтида метро эшиги ёпилмай қолганига гувоҳ бўлдик, 28 апрел куни эса «Мустақиллик» ва «Пахтакор» метро бекатлари оралиғида қатнов тўхтаб, йўловчилар пиёда ҳаракатланишга мажбур бўлишди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг