Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тана де Зулуэта: «Биз сайловдан кейинги воқеалар ривожини кузатиб борамиз»

Тана де Зулуэта: «Биз сайловдан кейинги воқеалар ривожини кузатиб борамиз»

Фото: «investigator.org.ua»

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲ) кузатувчилар Миссияси рахбари Тана де Зулуэта 22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 882-сайлов участкасидаги овоз бериш жараёнларини кузатди.

Зулуэтанинг фикрича, ЕХҲТ/ДИИҲнинг миссияси Ўзбекистонга жорий йилнинг 25 ноябрида ташриф буюриб, бугунги кунга қадар бутун мамлакат бўйлаб Марказий сайлов комиссияси билан ҳамоҳанг ишлаб келмоқда.

«Бизнинг миссияга ишларни ташкил этиш учун барча имкониятлар яратилиб берилди. Ўзбекистонда сайловларни кузатиш учун биринчи марта ЕХҲТ/ДИИҲ ва Парламент Ассамблеясидан, жами Ташкилотга аъзо 37 давлатдан 300 нафар кузатувчи ташриф буюрди. Аввалги йилларда чекловлар мавжуд эди, аммо ҳозир бундай эмас. Бу мамлакат учун фойдалидир ва Ўзбекистонга сайловларни шаффофлигини таъминлашда янада кўпроқ тажриба орттиришга имкон беради», - деб таъкидлаб ўтди Тана Зулуэта.

«Шуни айтиб ўтмоқчиманки, бизнинг миссия Ўзбекистонда 29 декабргача ўз ишини давом эттиради. Биз сайловдан кейин воқеалар ривожини ва бирон нарсага таъсир қилиши мумкин бўлган лаҳзаларни кузатиб борамиз. Бизнинг якуний ҳисоботимиз кейинги йили эълон қилинади», - деб қўшимча қилди Зулуэта.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг