Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

11-12 ноябрь кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ва республика жанубида 12 ноябрь куни кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди ва кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 17 даража илиққача бўлади.

13 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Республиканинг катта қисмида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари, ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-10 даража илиққача пасаяди.

13 ноябр кечга томон ёмғир ёғиши деярли барча жойларда тўхтайди. 14-15 ноябрь кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсида айрим жойларда 14 ноябрга ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин.

14-15 ноябрда ҳарорат кечалари 0-3 даража илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 14 ноябрда 5-10 даража илиқ, 15 ноябрда 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади,13 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Пойтахтимизда: бугун ва эртага ёғингарчилик каутилмайди. 13 ноябр-чоршанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шамол 10-12 м/с гача кучаяди. 14-15 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат асосан 11-12 ноябрда кечалари 2-5 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлади. 13 ноябрда кечаси ва кундузи 5-8 даража илиқ бўлади. 14-15 ноябрда кечалари 0-2 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 8-11 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг