Сирдарёда дарахт кесганлар озодликдан маҳрум этилди
Сирдарёда 21 туп дарахт кесганлар озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида дарахтларни ноқонуний кесган ва сотган 3 кишига ҳукм ўқилди.
«Б.Х.» фермер хўжалиги раҳбари М.А. икки таниши билан 2023 йилнинг декабрь ва 2024 йилнинг январь ойларида ўзига қарашли бўлган дала майдони четида кўкариб турган жами 21 туп қайрағоч дарахтини қонунга хилоф равишда кесган ва сотиб юборган. Бунинг оқибатида табиатга 1 миллиард 459 миллион 144 минг сўм зарар етказилган.
Суд қарори билан 3 кишига мазкур зарарнинг ундирилиши белгиланди. Шунингдек, ҳар бир судланувчига 2 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter