ШҲТда раислик Қозоғистондан Хитойга ўтди
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига раислик Қозоғистондан Хитойга ўтди ва у ерда келаси йили ташкилотнинг навбатдаги саммити бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Қозоғистон пойтахтида имзоланган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Остона декларациясида белилаб қўйилди.
Қозоғистон Остонадаги саммитда ШҲТга бир йиллик раисликни якунлади. Шу вақт ичида ташкилот доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олган 150 дан ортиқ тадбир ўтказилган.
2025-2027 йилларга ШҲТ Бош котиби этиб эса Нурлан Ермекбаев тайинланди.
У 2022 йил 1 январдан бошлаб бош котиб лавозимини эгаллаб келаётган Хитой вакили Чжан Минг ўрнига 2025 йил 1 январдан ташкилотни бошқаради. Ҳозирда Эрмекбаев ШҲТ Бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter