Шарофиддин Болтабоев бронза медали учун курашади
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Болтабоев ўтиш босқичида қатнашади.
Шарофиддин Болтабоев (-81 кг) Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари медали учун курашни давом эттиради. Чорак финалда жанубий кореялик Ли Жун Хван билан беллашган Болтабоев мағлубиятга учради.
Энди у бронза медали учун ўтиш босқичида тожикистонлик Сомон Маҳмадбековга қарши татамига чиқади.
Аввалроқ Болтабоев франциялик Омар Жало устидан ғалаба қозонишга эришганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter