Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шакар кўп истеъмол қилиш оғир касалликларни келтириб чиқаради

Шакар кўп истеъмол қилиш оғир касалликларни келтириб чиқаради

Фото: Xabar.uz

Қандли диабет касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омил бу шакар ҳисобланади. Шакарнинг миқдори кўпайганида у ошқозонда ёғга айланади.

Шакарни кўп истеъмол қилиш семизлик, қандли диабет, гипертонияни келтириб чиқаради,  бу ўз навбатида, инфаркт ва инсультга олиб келади.

Яна бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Оғир масала шундан иборатки, семизлик онкологик касалликларга мойил қилиб қўяди.

Бугунги кунда ширин ичимликлар, кондитер маҳсулотлари, музқаймоқларини севиб истеъмол қиламиз.

ЖССТ 1 кунлик шакар истеъмолини 25-50 грамм деб белгилаган, биз истеъмол қилаётган қанд миқдори эса меъёридан 10 бараваргача ошиб кетмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг